Обувь
Адрес:
г. Фергана, ул. Б.Маргилоний, дом 62
Ждем вашего звонка!
Главная \ Новости \ МЧЖ буйича мухим факт 06

МЧЖ буйича мухим факт 06

« Назад

МЧЖ буйича мухим факт 06 03.03.2022 11:46

Aksiyadorlik jamiyati shaklidagi “Uzsalaman” O'zbekiston - Germaniya qo'shma korxonasi акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш баёни

 

Йиғилиш ўтказилган сана23 февраль 2022 йил

Йиғилиш ўтказилган манзилФарғона шахри, Б.Марғилоний кўчаси 62 уй.

Йиғилиш баёни тузилган сана02 март 2022 йил.

 

         Жамиятнинг жами овоз берувчи акциялари сони 1 706 691 дона, ундан   1 347 453   дона овоз берувчи акцияларинг эгалари бўлган акциядорлар ва уларнинг вакиллари иштирок этмоқда.

 

         Йиғилиш кворуми – 78,95%

 

Йиғилиш раиси   – Қ. Содиқов

Йиғилиш котиби – С.Ахматшаев

 

Кун тартибида:

 

1. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш

2. Aksiyadorlik jamiyati shaklidagi “Uzsalaman” O'zbekiston - Germaniya qo'shma korxonasi нинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш.

3. Жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш тартиби ва шартларини тасдиқлаш.

 

Йиғилишни раислик қилувчи Қ.Содиқов кириш сўзи билан очиб, бугунги умумий йиғилишда рўйхатдан ўтган акциядорлар хақида маълумот беришни сўраб саноқ комиссияси раиси Д,Абдуллаевга берди.

Д.Абдуллаев ўз сўзида акциядорлик жамияти шаклидаги «Uzsalaman» Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасининг жами овоз бериш хукукига эга булган акциялар сони 1706691 дона эканлиги, ундан 1 347 453 дона акциялар эгалари катнашётганлиги, бу жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларига нисбатан 78,95 фоизни ташкил этишини инобатга олиб амалдаги қонунчиликка асосан умумий йиғилиш кворумга эга эканлигини, йиғилиш ваколатли эканлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг йиғилиш раиси сўз олиб, бугунги умумий йиғилишда кворум тўпланганлиги ва йиғилишни бошлаш мумкинлигини айтиб, йиғилишни тартибли олиб бориш учун ишчи гурухни сайлаб олиш кераклигини айтди хамда акциядорлардан ўз фикрларини сўради. Акциядорлар йиғилиш котиблигига С.Ахматшаевни ва президиумга қуйидагиларни тавсия килишди:

  1. С.ТошпўлатовЙирик акциядор
  2. Қ. Содиқов– кузатув кенгаши раиси
  3. А.Арипов  – кузатув кенгаши аъзоси

Йиғилиш раиси ишчи призидиум аъзоларига ўз ўринларини эгаллашларини сўради ва шундан сўнг йиғилиш кун тартиби ва уни олиб бориш регламентини йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшитирди.

Йиғилиш раиси йиғилишни олиб бориш бўйича ишчи гурух аъзоларини акциядорлардан тасдиқлаб қўйишларини сўради.

Йиғилиш катнашчилари номзодларни бир овоздан тасдиқладилар.

Шундан сўнг, йиғилиш раиси кун тартибидаги 1-масала хақида тўхталиб, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга асосан йиғилишни бошлашдан аввал биринчи навбатда йиғилишнинг регламентини тасдиқлаб олиш кераклигини айтиб, регламентни йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшитирди. Шунингдек  саноқ комиссиясига тавсия этилган номзодлар -
Абдуллаев Д.М, Хасанова О. ва  Исакова Ш. Лар билан иштирокчиларни таништирди.

Саноқ комиссияси аъзолигига номзодлар йиғилиш иштирокчилар томонидан бир овоздан тасдиқланди.  

Шундан сўнг йиғилиш раиси кун тартибидаги 2 ва 3-масалаларга тўхталди. Жумладан у жамиятнинг йирик акциядорларнинг тавсиясига асосан жамиятнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш тавсияси берилганлиги ва бу масала кузатув кенгашининг 24.01.2022 йилдаги мажлисида кўриб чиқилиб, бугунги йиғилиш кун тартибига киритилганлигини маълум қилди.

Жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонун ва бошқа тегишли қонунлилик талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилишини айтиб ўзгартириш тартиби ва шартлари бўйича қуйидагиларни тушунтирди.

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 97-моддасида “Жамият қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда юридик шахснинг бошқа ташкилий-ҳуқуқий шакли этиб ўзгартирилишга ҳақли.

Ўзгартирилаётган жамиятнинг кузатув кенгаши жамиятни ўзгартириш, ўзгартириш тартиби ва шартлари ҳақидаги масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқади.

Ўзгартирилаётган жамият акциядорларининг умумий йиғилиши жамиятни ўзгартириш, ўзгартириш тартиби ва шартлари ҳақида қарор қабул қилади. Жамиятни ўзгартириш натижасида ташкил этилаётган юридик шахснинг иштирокчилари жамиятнинг чиқиб кетаётган акциядорлари билан ҳисоб-китоблар амалга оширилганидан кейин таъсис ҳужжатларини тасдиқлайди ҳамда қонунчиликка мувофиқ юридик шахснинг бошқарув органларини сайлайди (тайинлайди).

Жамият ўзгартирилганида унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари сақланиб қолади” деб кўрсатилган.

Қонунинг 40-41 моддаларига асосан жамият қайта ташкил этилаётганлиги сабабли, акциядорларни ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлиги, қайтариб сотиб олиш нархи ва қайтариб сотиб олишни амалга ошириш тартиби тўғрисида хабардор этиши шартлиги белгиланган.

Юқоридагиларга асосланган ҳолда, жамиятнинг 1 дона акциясининг бозор қийматини аниқлаш бўйича мустақил баҳоловчи ташкилот “Бренд баҳо” МЧЖ таклиф этилганлиги ва бахоловчи ташкилотнинг 23.11.2021 йилдаги хисоботига асосан бир дона акциянинг тавсиявий бозор қиймати 7401 сўм этиб белгиланганлиги ва бу қиймат кузатув кенгаши томонидан  кўриб чиқилганлиги ва кузатув кенгашининг 24.01.2022 йилдаги мажлисида жамият акцияларнинг бозор қиймати тасдиқланиб, акциядорларни ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлиги, қайтариб сотиб олиш нархи ва қайтариб сотиб олишни амалга ошириш тартиби тўғрисида хабарномаларни қонунчиликда белгиланган тартиб бўйича Корпоратив ахборотлар ягона порталида (www.openinfo.uz), жамиятнинг расмий веб-сайтида, биржа газетасида хамда акциядорларнинг реестрда кўрсатилган электрон почта манзилларига юборилган.

Бугунги йиғилишда жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш масаласига қарши овоз берган  ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган акциядорлар, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.

Жамият акцияларини қайтариб сотиб олиш 17.02.2022 йил холатига тузилган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.

Акцияларни қайтариб сотиб олиш нарҳи бозор қийматида 7401 сўмдан амалга оширилади.

Акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги ёзма талаби акциядорнинг яшаш жойи (жойлашган ери) ва унинг қайтариб сотиб олинишини талаб қилаётган акциялар сони кўрсатилган ҳолда жамиятга юборилади.

Акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилиши керак. Мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида қайтариб сотиб олиши шарт.

Жамият томонидан қайтариб сотиб олинган акциялар бекор қилинади.

Кун тартибидаги масалалар буйича акциядорлар ўзаро музокаралар олиб боришгандан сўнг, йиғилиш раиси  овоз бериш бюллетенларига ўз овозларини беришни  бошлашлари мумкинлиги айтди.

Шундан сунг санок комиссияси раиси Д.Абдуллаев сўз олиб, акциядорларга овоз бериш бюллетенларини тўғри тўлдириш бўйича тегишли тушунтириш бериб ўтди. Саноқ комиссияси раиси тушунтириш бериб ўтгандан сўнг, акциядорлар бюллетенлари оркали ёпик овоз беришга ўтдилар, йиғилиш раиси санок комиссиясидан  овоз бериш натижаларини ҳисоблаб чиқишларини сўради.     

      Саноқ комиссияси овоз бериш натижаларини ҳисоблаб чиққандан сўнг, йиғилиш қатнашчиларига кун тартибидаги масалалар юзасидан саноқ комиссияси далолатномасини ўқиб эшитирди:

1. Масала – розилар- 99,999% ёки 1347438 дона овоз, каршилар- йўқ, бетарафлар – 0,001 фоиз ёки 15 дона акция.    

2. Масала розилар- 99,999% ёки 1347438 дона овоз, каршилар- йўқ, бетарафлар – 0,001 фоиз ёки 15 дона акция.        

3. Масала розилар- 99,999% ёки 1347438 дона овоз, каршилар- йўқ, бетарафлар – 0,001 фоиз ёки 15 дона акция.   

 

Умумий йиғилиш овоз бериш натижаларига кўра қарор қилади.

 

  1. Aksiyadorlik jamiyati shaklidagi “Uzsalaman” O'zbekiston - Germaniya qo'shma korxonasi акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламенти тасдиқлансин ва саноқ комиссияси аъзолигига Д.М.Абдуллаев, О.Хасанова  ва  Ш.Исаковалар  сайлансин.
  2. Aksiyadorlik jamiyati shaklidagi “Uzsalaman” O'zbekiston - Germaniya qo'shma korxonasiнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли масъулияти чекланган жамиятига ўзгартирилсин.
  3. Жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш масаласига қарши овоз берган  ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган акциядорларга тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми белгиланган тартибда бозор қийматида ҳар бир дона акция 7401 сўмдан жамиятга қайтариб сотиб олинсин.
    1. Акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари йиғилиш ўтказилган кундан эътиборан ўттиз кун ичида жамиятга тақдим этилишлари лозимлиги белгилансин. Мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида қайтариб сотиб олинсин.
    2. Жамият акцияларини қайтариб сотиб олиш 17.02.2022 йил холатига тузилган жамият акциядорлари реестри маълумотлари асосида тузилсин.
    3. Ушбу қарорнинг 3.1. бандида кўрсатиб ўтилган муддат тугагандан сўнг, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида масъулияти чекланган жамияти тузиш бўйича таъсисчилар умумий йиғилиши чақирилсин.
    4. Масъулияти чекланган жамияти тузиш бўйича таъсисчилар умумий йиғилишига келмаган ҳамда қайта тузилаётган жамият таъсисчилари таркибига кирмаган акциядорларнинг қонуний хуқуқлари химоя қилинишини таъминлаш мақсадида уларга тегишли акциялар учун тўловларни белгиланган тартибда тўлаш чоралари кўрилсин. Хусусан, АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” нинг Фарғона вилоят филиалида махсус депозит хисоб-рақам очилиб ушбу хисоб-рақамга рўйхат бўйича акциялар учун тегишли тўловлар ўтказилсин. Акциядорларга ушбу хисоб-рақамдан белгиланган тартибда ўзларига тегишли маблағларни олишлари мумкинлиги тушунтирилсин.
    5. Жамият ижро органи рахбарига  акциядорлар умумий йиғилиши натижаларига кўра содир бўлган муҳим факт ҳақидаги хабарларни қонунчиликда белгиланган тартибда ошкор қилиш, акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг қайтариб сотиб олиш бўйича талабларини ўз вақтида бажариш вазифаси юклатилсин.

У Вас остались вопросы
Оставьте заявку и мы свяжемся с Вами.
Или позвоните нам по телефону: +998 99 882-01-47
Адрес:
г. Фергана, ул. Б.Маргилоний, дом 62