Обувь
Адрес:
г. Фергана, ул. Б.Маргилоний, дом 62
Ждем вашего звонка!
Версия для слабовидящих
Главная \ Новости \ Акциядорлар диккатига!

Акциядорлар диккатига!

« Назад

Акциядорлар диккатига! 01.02.2022 15:09

Aksiyadorlik jamiyati shaklidagi “Uzsalaman” O'zbekiston - Germaniya qo'shma korxonasi

акциядорлари диққатига!

          

         2022 йил  23 февраль куни  соат 11-00 да Фарғона вилояти, Фарғона шахри, Б.Марғилоний кўчаси 62 уйда жойлашган Aksiyadorlik jamiyati shaklidagi “Uzsalaman” O'zbekiston - Germaniya qo'shma korxonasi нинг мажлислар залида жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

 

Йиғилиш КУН ТАРТИБИ:

 

1. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш

2. Aksiyadorlik jamiyati shaklidagi “Uzsalaman” O'zbekiston - Germaniya qo'shma korxonasi нинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш.

3. Жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш тартиби ва шартларини тасдиқлаш.

 

Акциядорларни рўйхатга олиш 2022 йил 23 февраль куни соат 09-00 дан 10-30 гача амалга оширилади.

Акциядорлар умумий йиғилишига жисмоний шахс бўлган акциядорлар шахсни тасдиқловчи хужжатлари билан, уларнинг вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан, юридик шахс бўлган акциядорларнинг вакиллари эса белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади. Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 17.02.2022 йил холатига тузилади.

 

Хабарнома!

 

           Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимояқилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси талабларига кўра овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.

Шу муносабат билан юқоридаги масалалар бўйича  овоз беришда қарши ёки умумий йиғилишда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган акциядорлар ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисмини Aksiyadorlik jamiyati shaklidagi “Uzsalaman” O'zbekiston - Germaniya qo'shma korxonasi дан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.

           Ўзларига тегишли акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.

Акциялар мустақил баҳоловчи ташкилот “Бренд баҳо” МЧЖ томонидан баҳоланган бозор қиймати бўйича, хар бир дона акция 7401 сўмдан қайтариб сотиб олинади.

            Акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги ёзма талаби акциядорнинг яшаш жойи (жойлашган ери) ва унинг қайтариб сотиб олинишини талаб қилаётган акциялар сони кўрсатилган ҳолда жамиятнинг ушбу хабарномада кўрсатилган юридик манзилига ёки электрон почта манзилига акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай юборилиши лозим. Акциялар қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядордан белгиланган муддат тугагандан сўнг ўн кун ичида сотиб олинади.

           Акцияларни қайтариб сотиб олиш «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 40 ва 41-моддаси талабларини инобатга олган холда амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

 

Қўшимча маълумотлар учун телефон: 97-576-09-30

Жамиятнинг юридик манзили:150100, Фарғона вилояти, Фарғона шахри, Б..Марғиноний кўчаси 62 уй;

Жамият расмий веб сайти: www.uzsalaman.uz

Электрон почта манзили: uzsalaman@mail.ru     

 

 

Aksiyadorlik jamiyati shaklidagi “Uzsalaman”

O'zbekiston - Germaniya qo'shma korxonasi

Кузатув кенгаши

 


У Вас остались вопросы
Оставьте заявку и мы свяжемся с Вами.
Или позвоните нам по телефону: +998 91 128-70-72
Адрес:
г. Фергана, ул. Б.Маргилоний, дом 62