Aksiyadorlik jamiyati shaklidagi “Uzsalaman” O'zbekiston - Germaniya qo'shma korxonasi акциядорлари диққатига!
Жамият акциядорларнинг 23.02.2022 йилдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорига асосан Aksiyadorlik jamiyati shaklidagi “Uzsalaman” O'zbekiston - Germaniya qo'shma korxonasi ни ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартиришга қарор қабул қилинди.
Юқоридагиларни инобатга олган холда, Фарғона вилояти, Фарғона шахри, Б.Марғилоний кўчаси 62 уйда жойлашган жамият мажлислар залида 2022 йил 02 июнь куни соат 11-00 да масъулияти чекланган жамияти тузиш бўйича таъсисчилар умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қиламиз.
Умумий йиғилиш кун тартиби қуйидагича:
- “Uzsalaman” МЧЖ ни таъсис этиш.
- Жамият устав фондини белгилаш, таъсисчилар таркибини ва таъсис хужжатларини тасдиқлаш.
- Жамият кузатув кенгашини сайлаш.
- Жамият директорини тайинлаш.
Умумий йиғилишга шахсингизни тасдиқловчи хужжат, акциядор вакиллари эса қонунчиликда белгиланган тартиб бўйича ишончнома билан келишлари сўралади.
Қўшимча маълумотлар учун телефон: 97-576-09-30
Жамиятнинг юридик манзили: 150100, Фарғона вилояти, Фарғона шахри, Б.Марғилоний кўчаси 62 уй;
Жамият расмий веб сайти: www.uzsalaman.uz
Электрон почта манзили: uzsalaman@mail.ru
Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимояқилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси талабларига кўра овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.
Шу муносабат билан таъсис умумий йиғилишда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган ёки таъсисчи сифатида МЧЖ га киришни хохламаган акциядорлар билан ҳисоб-китоб қилиш мақсадида АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” нинг Фарғона вилоят филиалида махсус депозит хисоб-рақам очилиб, ушбу хисоб-рақамга акциядорларининг 23.02.2022 йилдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорига асосан бозор қийматида ҳар бир дона акция учун 7401 сўмдан рўйхат бўйича тегишли тўловлар ўтказиб қўйилади ва акциядорлар шахсини тасдиқловчи хужжатни кўрсатган холда, ўз маблағларини олишлари мумкин.
Кузатув кенгаши.
Aksiyadorlik jamiyati shaklidagi “Uzsalaman” O'zbekiston - Germaniya qo'shma korxonasi акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш баёни
Йиғилиш ўтказилган сана –23 февраль 2022 йил
Йиғилиш ўтказилган манзил – Фарғона шахри, Б.Марғилоний кўчаси 62 уй.
Йиғилиш баёни тузилган сана – 02 март 2022 йил.
Жамиятнинг жами овоз берувчи акциялари сони 1 706 691 дона, ундан 1 347 453 дона овоз берувчи акцияларинг эгалари бўлган акциядорлар ва уларнинг вакиллари иштирок этмоқда.
Йиғилиш кворуми – 78,95%
Йиғилиш раиси – Қ. Содиқов
Йиғилиш котиби – С.Ахматшаев
Кун тартибида:
1. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш
2. Aksiyadorlik jamiyati shaklidagi “Uzsalaman” O'zbekiston - Germaniya qo'shma korxonasi нинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш.
3. Жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш тартиби ва шартларини тасдиқлаш.
Йиғилишни раислик қилувчи Қ.Содиқов кириш сўзи билан очиб, бугунги умумий йиғилишда рўйхатдан ўтган акциядорлар хақида маълумот беришни сўраб саноқ комиссияси раиси Д,Абдуллаевга берди.
Д.Абдуллаев ўз сўзида акциядорлик жамияти шаклидаги «Uzsalaman» Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасининг жами овоз бериш хукукига эга булган акциялар сони 1706691 дона эканлиги, ундан 1 347 453 дона акциялар эгалари катнашётганлиги, бу жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларига нисбатан 78,95 фоизни ташкил этишини инобатга олиб амалдаги қонунчиликка асосан умумий йиғилиш кворумга эга эканлигини, йиғилиш ваколатли эканлигини айтиб ўтди.
Шундан сўнг йиғилиш раиси сўз олиб, бугунги умумий йиғилишда кворум тўпланганлиги ва йиғилишни бошлаш мумкинлигини айтиб, йиғилишни тартибли олиб бориш учун ишчи гурухни сайлаб олиш кераклигини айтди хамда акциядорлардан ўз фикрларини сўради. Акциядорлар йиғилиш котиблигига С.Ахматшаевни ва президиумга қуйидагиларни тавсия килишди:
- С.Тошпўлатов– Йирик акциядор
- Қ. Содиқов– кузатув кенгаши раиси
- А.Арипов – кузатув кенгаши аъзоси
Йиғилиш раиси ишчи призидиум аъзоларига ўз ўринларини эгаллашларини сўради ва шундан сўнг йиғилиш кун тартиби ва уни олиб бориш регламентини йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшитирди.
Йиғилиш раиси йиғилишни олиб бориш бўйича ишчи гурух аъзоларини акциядорлардан тасдиқлаб қўйишларини сўради.
Йиғилиш катнашчилари номзодларни бир овоздан тасдиқладилар.
Шундан сўнг, йиғилиш раиси кун тартибидаги 1-масала хақида тўхталиб, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга асосан йиғилишни бошлашдан аввал биринчи навбатда йиғилишнинг регламентини тасдиқлаб олиш кераклигини айтиб, регламентни йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшитирди. Шунингдек саноқ комиссиясига тавсия этилган номзодлар -
Абдуллаев Д.М, Хасанова О. ва Исакова Ш. Лар билан иштирокчиларни таништирди.
Саноқ комиссияси аъзолигига номзодлар йиғилиш иштирокчилар томонидан бир овоздан тасдиқланди.
Шундан сўнг йиғилиш раиси кун тартибидаги 2 ва 3-масалаларга тўхталди. Жумладан у жамиятнинг йирик акциядорларнинг тавсиясига асосан жамиятнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш тавсияси берилганлиги ва бу масала кузатув кенгашининг 24.01.2022 йилдаги мажлисида кўриб чиқилиб, бугунги йиғилиш кун тартибига киритилганлигини маълум қилди.
Жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонун ва бошқа тегишли қонунлилик талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилишини айтиб ўзгартириш тартиби ва шартлари бўйича қуйидагиларни тушунтирди.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 97-моддасида “Жамият қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда юридик шахснинг бошқа ташкилий-ҳуқуқий шакли этиб ўзгартирилишга ҳақли.
Ўзгартирилаётган жамиятнинг кузатув кенгаши жамиятни ўзгартириш, ўзгартириш тартиби ва шартлари ҳақидаги масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқади.
Ўзгартирилаётган жамият акциядорларининг умумий йиғилиши жамиятни ўзгартириш, ўзгартириш тартиби ва шартлари ҳақида қарор қабул қилади. Жамиятни ўзгартириш натижасида ташкил этилаётган юридик шахснинг иштирокчилари жамиятнинг чиқиб кетаётган акциядорлари билан ҳисоб-китоблар амалга оширилганидан кейин таъсис ҳужжатларини тасдиқлайди ҳамда қонунчиликка мувофиқ юридик шахснинг бошқарув органларини сайлайди (тайинлайди).
Жамият ўзгартирилганида унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари сақланиб қолади” деб кўрсатилган.
Қонунинг 40-41 моддаларига асосан жамият қайта ташкил этилаётганлиги сабабли, акциядорларни ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлиги, қайтариб сотиб олиш нархи ва қайтариб сотиб олишни амалга ошириш тартиби тўғрисида хабардор этиши шартлиги белгиланган.
Юқоридагиларга асосланган ҳолда, жамиятнинг 1 дона акциясининг бозор қийматини аниқлаш бўйича мустақил баҳоловчи ташкилот “Бренд баҳо” МЧЖ таклиф этилганлиги ва бахоловчи ташкилотнинг 23.11.2021 йилдаги хисоботига асосан бир дона акциянинг тавсиявий бозор қиймати 7401 сўм этиб белгиланганлиги ва бу қиймат кузатув кенгаши томонидан кўриб чиқилганлиги ва кузатув кенгашининг 24.01.2022 йилдаги мажлисида жамият акцияларнинг бозор қиймати тасдиқланиб, акциядорларни ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлиги, қайтариб сотиб олиш нархи ва қайтариб сотиб олишни амалга ошириш тартиби тўғрисида хабарномаларни қонунчиликда белгиланган тартиб бўйича Корпоратив ахборотлар ягона порталида (www.openinfo.uz), жамиятнинг расмий веб-сайтида, биржа газетасида хамда акциядорларнинг реестрда кўрсатилган электрон почта манзилларига юборилган.
Бугунги йиғилишда жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш масаласига қарши овоз берган ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган акциядорлар, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.
Жамият акцияларини қайтариб сотиб олиш 17.02.2022 йил холатига тузилган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.
Акцияларни қайтариб сотиб олиш нарҳи бозор қийматида 7401 сўмдан амалга оширилади.
Акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги ёзма талаби акциядорнинг яшаш жойи (жойлашган ери) ва унинг қайтариб сотиб олинишини талаб қилаётган акциялар сони кўрсатилган ҳолда жамиятга юборилади.
Акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилиши керак. Мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида қайтариб сотиб олиши шарт.
Жамият томонидан қайтариб сотиб олинган акциялар бекор қилинади.
Кун тартибидаги масалалар буйича акциядорлар ўзаро музокаралар олиб боришгандан сўнг, йиғилиш раиси овоз бериш бюллетенларига ўз овозларини беришни бошлашлари мумкинлиги айтди.
Шундан сунг санок комиссияси раиси Д.Абдуллаев сўз олиб, акциядорларга овоз бериш бюллетенларини тўғри тўлдириш бўйича тегишли тушунтириш бериб ўтди. Саноқ комиссияси раиси тушунтириш бериб ўтгандан сўнг, акциядорлар бюллетенлари оркали ёпик овоз беришга ўтдилар, йиғилиш раиси санок комиссиясидан овоз бериш натижаларини ҳисоблаб чиқишларини сўради.
Саноқ комиссияси овоз бериш натижаларини ҳисоблаб чиққандан сўнг, йиғилиш қатнашчиларига кун тартибидаги масалалар юзасидан саноқ комиссияси далолатномасини ўқиб эшитирди:
1. Масала – розилар- 99,999% ёки 1347438 дона овоз, каршилар- йўқ, бетарафлар – 0,001 фоиз ёки 15 дона акция.
2. Масала розилар- 99,999% ёки 1347438 дона овоз, каршилар- йўқ, бетарафлар – 0,001 фоиз ёки 15 дона акция.
3. Масала розилар- 99,999% ёки 1347438 дона овоз, каршилар- йўқ, бетарафлар – 0,001 фоиз ёки 15 дона акция.
Умумий йиғилиш овоз бериш натижаларига кўра қарор қилади.
- Aksiyadorlik jamiyati shaklidagi “Uzsalaman” O'zbekiston - Germaniya qo'shma korxonasi акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламенти тасдиқлансин ва саноқ комиссияси аъзолигига Д.М.Абдуллаев, О.Хасанова ва Ш.Исаковалар сайлансин.
- Aksiyadorlik jamiyati shaklidagi “Uzsalaman” O'zbekiston - Germaniya qo'shma korxonasiнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли масъулияти чекланган жамиятига ўзгартирилсин.
- Жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш масаласига қарши овоз берган ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган акциядорларга тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми белгиланган тартибда бозор қийматида ҳар бир дона акция 7401 сўмдан жамиятга қайтариб сотиб олинсин.
- Акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари йиғилиш ўтказилган кундан эътиборан ўттиз кун ичида жамиятга тақдим этилишлари лозимлиги белгилансин. Мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида қайтариб сотиб олинсин.
- Жамият акцияларини қайтариб сотиб олиш 17.02.2022 йил холатига тузилган жамият акциядорлари реестри маълумотлари асосида тузилсин.
- Ушбу қарорнинг 3.1. бандида кўрсатиб ўтилган муддат тугагандан сўнг, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида масъулияти чекланган жамияти тузиш бўйича таъсисчилар умумий йиғилиши чақирилсин.
- Масъулияти чекланган жамияти тузиш бўйича таъсисчилар умумий йиғилишига келмаган ҳамда қайта тузилаётган жамият таъсисчилари таркибига кирмаган акциядорларнинг қонуний хуқуқлари химоя қилинишини таъминлаш мақсадида уларга тегишли акциялар учун тўловларни белгиланган тартибда тўлаш чоралари кўрилсин. Хусусан, АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” нинг Фарғона вилоят филиалида махсус депозит хисоб-рақам очилиб ушбу хисоб-рақамга рўйхат бўйича акциялар учун тегишли тўловлар ўтказилсин. Акциядорларга ушбу хисоб-рақамдан белгиланган тартибда ўзларига тегишли маблағларни олишлари мумкинлиги тушунтирилсин.
- Жамият ижро органи рахбарига акциядорлар умумий йиғилиши натижаларига кўра содир бўлган муҳим факт ҳақидаги хабарларни қонунчиликда белгиланган тартибда ошкор қилиш, акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг қайтариб сотиб олиш бўйича талабларини ўз вақтида бажариш вазифаси юклатилсин.
Aksiyadorlik jamiyati shaklidagi “Uzsalaman” O'zbekiston - Germaniya qo'shma korxonasi
акциядорлари диққатига!
2022 йил 23 февраль куни соат 11-00 да Фарғона вилояти, Фарғона шахри, Б.Марғилоний кўчаси 62 уйда жойлашган Aksiyadorlik jamiyati shaklidagi “Uzsalaman” O'zbekiston - Germaniya qo'shma korxonasi нинг мажлислар залида жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.
Йиғилиш КУН ТАРТИБИ:
1. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш
2. Aksiyadorlik jamiyati shaklidagi “Uzsalaman” O'zbekiston - Germaniya qo'shma korxonasi нинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш.
3. Жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш тартиби ва шартларини тасдиқлаш.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2022 йил 23 февраль куни соат 09-00 дан 10-30 гача амалга оширилади.
Акциядорлар умумий йиғилишига жисмоний шахс бўлган акциядорлар шахсни тасдиқловчи хужжатлари билан, уларнинг вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан, юридик шахс бўлган акциядорларнинг вакиллари эса белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади. Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 17.02.2022 йил холатига тузилади.
Хабарнома!
Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимояқилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси талабларига кўра овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.
Шу муносабат билан юқоридаги масалалар бўйича овоз беришда қарши ёки умумий йиғилишда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган акциядорлар ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисмини Aksiyadorlik jamiyati shaklidagi “Uzsalaman” O'zbekiston - Germaniya qo'shma korxonasi дан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.
Ўзларига тегишли акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.
Акциялар мустақил баҳоловчи ташкилот “Бренд баҳо” МЧЖ томонидан баҳоланган бозор қиймати бўйича, хар бир дона акция 7401 сўмдан қайтариб сотиб олинади.
Акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги ёзма талаби акциядорнинг яшаш жойи (жойлашган ери) ва унинг қайтариб сотиб олинишини талаб қилаётган акциялар сони кўрсатилган ҳолда жамиятнинг ушбу хабарномада кўрсатилган юридик манзилига ёки электрон почта манзилига акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай юборилиши лозим. Акциялар қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядордан белгиланган муддат тугагандан сўнг ўн кун ичида сотиб олинади.
Акцияларни қайтариб сотиб олиш «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 40 ва 41-моддаси талабларини инобатга олган холда амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Қўшимча маълумотлар учун телефон: 97-576-09-30
Жамиятнинг юридик манзили:150100, Фарғона вилояти, Фарғона шахри, Б..Марғиноний кўчаси 62 уй;
Жамият расмий веб сайти: www.uzsalaman.uz
Электрон почта манзили: uzsalaman@mail.ru
Aksiyadorlik jamiyati shaklidagi “Uzsalaman”
O'zbekiston - Germaniya qo'shma korxonasi
Кузатув кенгаши
«Uzsalaman» Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси акциядорлик жамияти
2021 йил 06 октябр куни соат 11-00 да Фарғона вилояти Фарғона шахри Б. Марғилоний кўчаси 62 уйда жойлашган жамиятнинг мажлислар залида акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум килади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10-00 дан бошланади.
Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши кун тартиби қуйидагича:
Умумий йиғилиш кун тартиби қуйидагича:
1. Жамият акциядорлари умумий йиғилишининг регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш
2. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш
Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестри 2021 йил 15 сентябр ҳолатига ва умумий йиғилишида қатнашиш учун 2021 йил 30 сентябр ҳолатига тузилади.
Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзлари билан бирга шахсларини тасдиқловчи хужжат (паспорт), акциядорлар вакиллари эса белгиланган тартиб бўйича ишончнома билан келишлари сўралади. Жамият электрон почта манзили-uzsalaman@mail.ru
Умумий йиғилишга оид қўшимча маълумотлар олиш учун Фарғона шахри, Б.Марғилоний кўчаси 62 уй манзили бўйича жамиятнинг бош офиси биносидаги қимматли қоғозлар бўлимига мурожаат қилишларингиз мумкин.
«Uzsalaman» Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси акциядорлик жамияти
2021 йил 30 июн куни соат 11-00 да Фарғона вилояти Фарғона шахри Б. Марғилоний кўчаси 62 уйда жойлашган жамиятнинг мажлислар залида акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум килади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10-00 дан бошланади.
Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши кун тартиби қуйидагича:
Умумий йиғилиш кун тартиби қуйидагича:
1. «Uzsalaman» Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси АЖ акциядорларининг 2020 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилишининг регламенти саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш
2. 2020 йил якуни бўйича жамият кузатув кенгаши хисоботини тасдиқлаш
3. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш
4. 2020 йил якуни бўйича жамият ижро органининг хисоботини тасдиқлаш
5. Жамият директорини кайта сайлаш.
6. 2020 йил якуни бўйича аудитор хулосасини тасдиқлаш
7. 2020 йил якуни бўйича фойда ва зарарлар хисоботини, бухгалтерия балансини тасдиқлаш.
8. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш.
9. 2020 йил якуни бўйича тафтиш комиссияси хисоботини тасдиқлаш
10. Жамият тафтишсини кайта сайлаш.
11. 2021 йил учун тузилган бизнес режасини тасдиқлаш.
12. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича аудиторини ва унга тўланадиган хизмат хақи миқдорини белгилаш.
13. «Uzsalaman» Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси АЖ нинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.
14. Жамият ички низомларини тасдиқлаш.
Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестри 2021 йил 24 июн ҳолатига ва умумий йиғилишида қатнашиш учун 2021 йил 01 июн ҳолатига тузилади.
Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзлари билан бирга шахсларини тасдиқловчи хужжат (паспорт), акциядорлар вакиллари эса белгиланган тартиб бўйича ишончнома билан келишлари сўрлади.
Умумий йиғилишга оид қўшимча маълумотлар олиш учун Фарғона шахри, Б.Марғилоний кўчаси 62 уй манзили бўйича жамиятнинг бош офиси биносидаги қимматли қоғозлар бўлимига мурожаат қилишларингиз мумкин.
Имтиёзли_хуқуқдан_фойдаланиш_тўғрисида_эълон.
“UZSALAMAN” АЖ ҚК акциядорлари ДИҚҚАТИГА!
ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!
“UZSALAMAN” АЖ ҚК акциядорларининг 2021 йил 24 февралсанасига белгиланган навбатдан ташқари умумий йиғилишида кворум бўлмаганлиги сабабли, Кузатув кенгашининг 2021 йил 24 февралдаги қарори билан акциядоларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш 2021 йил 2 март санасига қолдирилганини маълум қилади. Йиғилиш Фарғона шаҳар, Б.Марғиноний кўчаси 62 уйда жойлашган Жамият мажлислар залида бўлиб ўтади.
Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади. Навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2021 йил 18 феврал ҳолатига тузилади.
Жамиятнинг электрон почтаси ва веб сайти манзили: uzsalaman@mail.ru, www.uzsalaman.uz.
КУН ТАРТИБИ:
1)Жамият уставига янги тахрирни тасдиқлаш йўли билан ўзгартириш киритиш;
2)Эълон қилинган акциялар сонини кўпайтириш;
3)Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан Жамият устав капитали миқдорини кўпайтириш;.
4)Қўшимча акцияларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш ва қўшимча чиқариладиган акцияларни жойлаштириш шартлари ва тартибини тасдиқлаш;
5)Акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш.
ØАкциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида қатнашади, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонун хужжатларда белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
ØАкциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ва унда кўриладиган масалаларнинг ҳужжатлари биланФарғона шахри, Б.Марғиноний кўчаси 62 уй манзилида жойлашган жамиятнинг бош офиси биносидаги қимматли қоғозлар бўлимига мурожаат қилиш орқали танишишлари мумкин.
Кузатув кенгаши
В данном разделе мы рекомендуем Вам размещать новостные блоки, касающиеся работы Вашей компании: даты акций, графики работы в праздничные дни, пополнения, обновления и прочее. Тут Вы видите пример заполнения анонса новости. Нажав на заголовок новости, Вы можете ознакомиться с полным текстом новости и примером заполнения.
При создании новости, помимо заголовка и содержимого, Вы можете задать еще ряд параметров. Тут Вы видите пример заполнения анонса новости. Нажав на заголовок новости, Вы можете ознакомиться с полным текстом новости и примером заполнения.